21:55 / 06.08.2020
5 347

Байрутлик келинчак фотосессия пайтида юз берган портлаш ҳақида сўзлаб берди (видео)

Байрутлик келинчак фотосессия пайтида юз берган портлаш ҳақида сўзлаб берди (видео)
Фото: Esquire
АҚШда яшовчи Исраа Себлани турмушга чиқиш учун Ливанга келган эди. Бироқ тўй куни фотосессия ўтказилаётган пайтда даҳшатли портлаш юз берди. Esquire Исраа Себланининг ҳикоясини эълон қилди.
«Биз осмонда қандайдир кучли тутунни кўрдик. Аввалига бирон нарса ёнаётган бўлса керак, деб ўйладик. Бу портлаш бўлиши мумкинлиги хаёлимизга ҳам келгани йўқ. Бир неча сония ҳам ўтмасдан кучли тўлқин зарбидан кейин портлашни эшитдик. Биз турган чиройли жой бир зумда кўланка шаҳарга айланди. Атроф чанг, ойналар синган, одамлар қичқирар, қон – ҳамма нарса тушга ўхшарди», – дея эслайди Себлани.

Унинг эри портлаш товуши ҳаётида эшитган энг даҳшатли овоз эканлигини айтади. Тўлқин зарби уни 3 метр нарига улоқтиради. Кейин у рафиқасининг ёнига югуриб келиб, уни хавфсиз деб ўйлаган ресторанга олиб боради.

«Портлашни эшитган пайт бутун ҳаётим кўз олдимдан ўтди. Мен сониялар ичида ҳаётим, турмуш ўртоғим, тўйдан кейинги орзуларимиз – ҳамма нарсамни йўқотяпман, деб ўйладим», – дейди Исра.

Фотограф Маҳмуд Накиб тўй ҳақида CNN каналига берган интервьюсида дастлабки портлаш фотосессия пайтида содир бўлганини, аммо у ҳеч кимни қўрқитмагани ва суратга олиш давом этганини айтади.

«Бир сония ичида осмонни қора ранг қоплади ва биз иккинчи портлашни эшитдик», – дейди Накиб.
Кучли тўлқин зарби уни йиқитиб юборади, аммо камера айланишда давом этади. Бир неча сония нима бўлганини аниқлай олмайди.

Байрутдаги фожиа портда 4 август куни 2,7 минг тоннадан ортиқ аммиак селитраси портлаган пайтда юз берган. Бунинг натижасида 137 киши вафот этган. Беш мингдан кўпроғи тан жароҳати олиб, яна ўнлаб одамлар бедарак йўқолган. Портлаш туфайли юзлаб маҳаллий аҳоли бошпанасиз қолган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байрутлик келинчак фотосессия пайтида юз берган портлаш ҳақида сўзлаб берди (видео)