
Байрутдаги кучли портлашдан сўнг юзлаб ҳайвонлар ўз эгаларидан ажраб кетди. Animals Lebanon нотижорат ташкилоти ходимлари уларни яна бирлашишига ёрдам берди. Бу ҳақда Esquire хабар берди.
Animals Lebanon томонидан ҳозирда 20 та мушук ва итлар топилиб, ўз эгаларига қайтарилган.
ННТ маълумотларига кўра, қисқа вақт ичида уй ҳайвонларини қидираётган 200 кишидан қўнғироқ келиб тушган. Шунингдек, портлаш Animals Lebanon офисига ҳам таъсир қилиб, бир нечта мушук шиша қалқон билан ярадор бўлган.
Animals Lebanon директори Жейсон Майернинг сўзларига кўра, ҳайвонларни қутқариш ва ўз эгаларига қайтариш – бундай қийин дамда одамларни хурсанд қилади. ОАВ ва ижтимоий тармоқлар ҳайвонларнинг ўз эгалари билан топишган видеоларини тарқатмоқда.
Байрут ПортлашЖониворларни ҚутқаришAnimals LebanonУй ҲайвонлариВидеолар ТарқалмоқдаЭгаларини Қайтариш Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар