19:05 / 11.08.2020
2 212

Месси Аргентинага инсонпарварлик ёрдамини юборди

Месси Аргентинага инсонпарварлик ёрдамини юборди
«Барселона» ҳужумчиси Лионел Месси коронавирусга қарши курашда Аргентинага ёрдам беришга қарор қилди.
Футболчи 50 та ўпкани шамоллатиш ускунасини Аргентинага юборди. Улардан 32 таси қадрдон шаҳри Росариога ажратилди.

Бундан ташқари, 33 ёшли тўпурар тиббиёт ходимлари учун ҳимоя воситалари ва юқори частотали вентиляция ускуналарини сотиб олиш учун шахсий ҳисобидан пул ажратди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, 10 август ҳолатига кўра Аргентинада коронавирус юқтириб олганлар сони 247 мингга яқинлашган, вафот этганлар сони 4,5 мингдан ошган, соғайганлар сони 109 мингни ташкил қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Месси Аргентинага инсонпарварлик ёрдамини юборди