Коронавирус ҳақидаги сохта маълумотлар сабаб вафот этганлар сони ҳисоблаб чиқилди

1 дақиқа ўқиш4.8K
Коронавирус ҳақидаги сохта маълумотлар сабаб вафот этганлар сони ҳисоблаб чиқилди
Коронавирус ҳақидаги сохта маълумотлар дунё бўйлаб камида 800 кишининг ўлимига сабаб бўлган. Бу ҳақда Американинг Тропик тиббиёт ва гигиена журналига таяниб «Korrespondent.net» хабар берди.

Тадқиқот Австралия, Бангладеш, Таиланд ва Япониядан ўнта олим томонидан ўтказилган. Олимларнинг аниқлашича, қурбонларнинг аксарияти метанол ёки алкогол асосидаги дезинфекцияли моддалар билан заҳарланиш натижасида шундай ҳолга тушган. Улар юқоридаги моддалардан тайёрланган дезинфекция воситасини COVID-19’ни «даволаш» сифатида ишлатган.

Хусусан, олимлар дунёнинг 87 мамлакатидан келган 2 276 та хабарни таҳлил қилган, уларнинг аксариятида коронавирус касаллигининг табиати, унинг юқиш йўллари, профилактика чоралари ва даволаш усуллари ҳақида сохта маълумотлар мавжуд.

Бундай хабарлар натижасида турли мамлакатларда 800 га яқин одам вафот этган, 60 киши кўриш қобилиятини йўқотган ва қарийб олти минг киши тиббий ёрдамга муҳтож бўлиб қолган.

Аввалроқ Россия разведкасининг 2 ходими коронавирус ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатгани ҳақида хабар берилган эди.

Манба: Daryo
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?