
Чехия ҳукумати 18 август куни Беларусдаги вазият бўйича миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказади.
Чехия ташқи ишлар вазири Томаш Петржичек Россиянинг Беларусга бостириб кириши эҳтимоли борасидаги хавотирлар асосли деб ҳисобламоқда. Европа Иттифоқи Москвани бундай йўл тутишдан огоҳлантириши ва Беларусь ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатлар номақбул эканлигини англатиши лозим, деди у CT телеканали эфирида.
"Биз Украина сценарийси ва Қримнинг аннексия қилиниши такрорланишига мутлақо қаршимиз", - деб таъкидлади Петржичек.
Чехия ҳукумати 18 август куни Беларусдаги вазият бўйича миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказади.
9 август куни Беларусда бўлиб ўтган президент сайловларидан кейин аҳоли оммавий норозилик намойишларига чиқа бошлади. Дастлабки кунларда намойишчилар кучишлатар тузилмаларнинг қаттиқ қаршилигига дуч келди. Намойишчиларга қарши енгил гранаталар, резина ўқлар, сув тўплари ишлатилди ва ўқотар қуроллардан фойдаланилди. Бир неча кун ичида 7000дан ортиқ одам қўлга олинди.
ЧехияБеларусдаги ВазиятХавфсизлик КенгашиРоссиянинг Бостириб КиришиОммавий НорозиликНамоийишчиларнинг Қарши Кураши Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар