23:53 / 31.08.2020
2 167

Фалокат рецепти ёхуд пандемиядан сўнг кундалик ҳаёт тарзи сари тўрт қадам

Фалокат рецепти ёхуд пандемиядан сўнг кундалик ҳаёт тарзи сари тўрт қадам
Фото: «Sportsweek.org»
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти карантиндан кейин мамлакатларнинг очилишини қўллаб-қувватлайди, фақат ҳалокат рўй бермаслиги учун хавфсизлик қоидаларига амал қилиш керак, деди брифингда ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус.

«ЖССТ жамият ва иқтисодиётни очишга бўлган уринишларни қўллаб-қувватлайди. Болаларнинг мактабга, одамларнинг эса ўз иш жойларига қайтишини кўришни истаймиз. Лекин бунинг хавфсиз амалга оширилиши тарафдоримиз. Мамлакатлар вирусни қанча кўп назорат қилса, улар шунча кўпроқ очилиши мумкин. Назоратсиз очилиш — фалокат рецепти», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, давлатлар одатий ҳаёт тарзига қайтиши учун камида тўртта асосий қадамни ташлаши зарур.

Биринчидан, одамларнинг катта гуруҳлари орасида вирус тарқалишини чеклаш. Бундай юқтириш оммавий тадбирларда, хусусан, тунги клубларда, стадионларда, катта-катта диний маросимларда қайд этилади.
Иккинчидан, ўлим даражасини камайтириш учун вирус олдида энг заиф одамлар гуруҳини ҳимоя қилиш даркор.
Учинчидан, ҳар бир инсон жамият хавфсизлигини таъминлаш учун ўз ҳиссасини қўшмоғи лозим — ниқоб тақиш, масофа сақлаш, қўл ювиш ва ҳоказо.
Тўртинчидан, ҳукумат касалланганларни аниқлаш, бошқалардан ажратиш, тест ўтказиш, даволаш ҳамда алоқаларни топиш учун тегишли чораларни кўриши керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Фалокат рецепти ёхуд пандемиядан сўнг кундалик ҳаёт тарзи сари тўрт қадам