14:00 / 06.09.2020
3 079

Туркияда қимматбаҳо машинадан тарвуз сотган эркак жаримага тортилди

Туркияда қимматбаҳо машинадан тарвуз сотган эркак жаримага тортилди
Фото: hurriyetdailynews.com
Турк полициячилари Истанбулда дунёдаги энг қимматбаҳо машиналардан бири ҳисобланган Lamborghini машинасидан тарвуз сотган эркакни 165 доллар жаримага тортишди. Бу ҳақда Hürriyet Daily News нашри хабар берди.

Воқеа 2 сентябрда юз берган. Қимматбаҳо спорткардан тарвузлар сотилиши видеоси интернетда оммалашиб кетгач, ҳуқуқ-тартибот идоралари машина эгасини автомобил рақами бўйича излашга тушиб кетган.

Таъкидланишича, ушбу антиқа ҳолат ўткинчи одамлар эътиборини тортган ва тез орада тарвуз олиш учун турнақатор навбат юзага келган.
Аниқланишича, қидирилган эркак эронлик блогер бўлиб чиққан. У тарвуз билан савдо қилишини ижтимоий тармоқлар орқали эфирга узатган. У тарвузларни килоси учун 5 турк лирасидан (67 цент) сотган.

Блогер 3 сентябрда ушланган. Унга “транспорт воситасидан ҳайдовчилик гувоҳномасида кўрсатилмаган мақсадда фойдаланиш” айблови қўйилган. Блогер жаримани тўлаб бергач қўйиб юборилган, аммо 15 кунга гувоҳномасидан маҳрум этилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Туркияда минилган Lamborghini Aventador машинаси 5 млн турк лираси (672 минг доллар) атрофида туради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда қимматбаҳо машинадан тарвуз сотган эркак жаримага тортилди