12:55 / 08.09.2020
2 672

«Бу сафар янада ишончлироқ»: Трамп ўз ғалабасини башорат қилди

«Бу сафар янада ишончлироқ»: Трамп ўз ғалабасини башорат қилди
Фото: «Известия»
Дональд Трамп АҚШ президентлиги учун 2020 йилги сайловда 2016 йилгисидан-да ишончлироқ ғалаба қозонади. Бу ҳақда унинг ўзи «Twitter»да ёзди.

«Реал сўровномалар натижалари ҳозирданоқ АЪЛО! Бизнинг ғалабамиз 2016 йилгисидан ҳам ишончлироқ бўлади. Албатта, радикал сўл анархистлар, бузғунчилар, талончилар ва ғафлатдагиларни бу ҳолат мамнун этмайди, аммо улар ҳам тинч туришмайди!», — деди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, Республикачилар партиясининг АҚШ Конгресси Вакиллар палатасидаги етакчиси Кевин Маккарти почта орқали овоз беришни ортиқча танқид қилиш республикачиларга қимматга тушиши мумкинлигидан Трампни огоҳлантирганди. Конгрессменга кўра, кекса авлод вакиллари COVID-19дан ҳаммадан кўпроқ қўрқишгани билан, сайловчиларнинг энг фаол қатлами ҳам саналишади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Бу сафар янада ишончлироқ»: Трамп ўз ғалабасини башорат қилди