07:00 / 12.09.2020
2 531

Трамп АҚШнинг бошқаларга номаълум қуроллари борлигини маълум қилди

Трамп АҚШнинг бошқаларга номаълум қуроллари борлигини маълум қилди
Фото: Carlo Allegri
АҚШ президенти Дональд Трампнинг айтишича, Қўшма Штатларда ҳеч ким билмайдиган қуроллар мавжуд. Бу ҳақда у Мичиган штатига учишдан олдин журналистларга айтган, деб хабар бермоқда «РБК».
«Бизда ҳеч ким билмайдиган тизимлар мавжуд. Ростини айтсам, шу ҳолда қолса яхши бўлади», – деди Оқ уй раҳбари.

Унинг таъкидлашича, АҚШ «мукаммал қуроллар», шу жумладан, ядровий қуролларни яратмоқда. Унга кўра, ҳукумат сўнгги уч ярим йил ичида армияга 2,5 триллион доллар сарфлаган ва ҳозирда Америка армияси «ҳар қачонгидан ҳам кучли».

Америкалик журналист Боб Вудворд ўзининг яқинда чоп этиладиган «Раге» китобида Америка раҳбарининг сўзларига кўра, АҚШда на Россия, на Хитойда мавжуд бўлган ядровий тизим мавжудлигини ёзган.

Аввалроқ Трамп Қўшма Штатларда «супер-пупер» деб атаган гипертовушли ракета ишлаб чиқилиши ҳақида айтганди. Америка раҳбарининг сўзларига кўра, ушбу ракета ҳозиргиларга қараганда 17 баравар тезроқ бўлади ва 1,6 минг километр масофадаги нишонларга зарба бера олади.

Кейинчалик CNN Пентагоннинг юқори лавозимли амалдорига мурожаат қилиб, «супер-пупер» ракетаси шу йилнинг март ойида Тинч океанида синовдан ўтгани ҳақида хабар берди. Синовлар пайтида унинг тезлиги овоз тезлигидан 17 марта ошиб кетган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп АҚШнинг бошқаларга номаълум қуроллари борлигини маълум қилди