date
views 2 553

Россиядаги дорихоналарда коронавирусдан даволашга мўлжалланган дорилар сотуви бошланади

Россиядаги дорихоналарда коронавирусдан даволашга мўлжалланган дорилар сотуви бошланади
Фото: РИА "Новости"
Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, вазирлик иккита дори воситасидан амбулатор шароитда фойдаланишга рухсат берган.

«Коронавир» препарати Россиядаги дорихоналарда сотиладиган коронавирусдан даволашга мўлжалланган илк дори бўлади. Бу ҳақда «Р-Фарм» компанияси вакилига таяниб РБК хабар берди.

Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, вазирлик иккита дори воситасидан амбулатор шароитда фойдаланишга рухсат берган.

ТАСС хабарига кўра, келаси ҳафтадан дорихоналарда яна бир препарат - «Арепливир» сотувга чиқарилади. Бу дори Промомед» компанияси томонидан ишлаб чиқарилади.

"Арепливир"нинг халқаро патентланмаган номи "Фавипиравир" бўлиб, у Японияда гриппдан даволаш учун ишлаб чиқилган ва 2014 йилда қўллашга рухсат этилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиядаги дорихоналарда коронавирусдан даволашга мўлжалланган дорилар сотуви бошланади