11:30 / 19.09.2020
723

Трамп президент этиб сайланганидан сўнг дўстларини йўқотганлигини айтди

Трамп президент этиб сайланганидан сўнг дўстларини йўқотганлигини айтди
Фото: AP Photo
АҚШ президенти Дональд Трамп Висконсиндаги митингда сўзга чиқди, деб ёзмоқда Independent. Ўз нутқи давомида у АҚШ президенти лавозимига сайлангани туфайли барча дўстларини йўқотганлигини айтди.

«Мен ушбу вазият туфайли барча дўстларимни йўқотдим. Улар аввал эркин эди», — деган у.

Трампнинг айтишича, илгари у дўстлари билан учрашиши ва овқатланиши мумкин эди, аммо тайинловдан кейин улар унга расмий равишда, «жаноб президент» сифатида қарай бошлаган. Президент дўстлари ўрнини конгресс аъзолари эгаллаганини таъкидлаган.

Висконсиндаги митинг Трампнинг сайлов олди кампанияси дорасида бўлиб ўтмоқда. Аввалги сайловларда Трамп бу ҳудудда 1 фоиздан кам овоз олган. FiveThirtyEight томонидан ўтказилган сўровларга кўра, ушбу ҳудудда унинг асосий рақиби Джо Байден етакчилик қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)