2 660
Украиналик йигит севгисини рад этган қизнинг 11-қаватдаги уйига газ трубасига тирмашиб кўтарилди
Фото: «Korrespondent.net»
23 сентябрь куни Украинанинг Днепр шаҳрида яшовчи эркак кўп қаватли уйнинг 11-қаватига газ трубаси орқали чиқди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.
Маълум қилинишича, 29 яшар эркак уйнинг 16-қаватида яшайдиган қизнинг ёнига чиқишни истаган. Аммо қиз уни кўришни истамаган ва уй қўриқчисидан уни киритмасликни сўраган. Киришга бўлган уринишлари бесамар кетган эркак девор устидан ўтказилган газ трубасига тирмашиб чиқишга қарор қилган.
Фото: «Korrespondent.net»
Труба бўйлаб юқорига кўтарилаётган одамни кўрган қўшнилар махсус хизматларга хабар берган. Полиция ходимлари ва қутқарувчилар етиб келгунича эркак 11 қаватга кўтарилишга улгурган.
Фото: «Korrespondent.net»
Фото: «Korrespondent.net»
Кейин у мустақил равишда пастга тушган. Фуқаронинг курткаси 6 ва 7-қаватлар орасида осилиб қолганини айтмаганда, ўзи соғ ва жароҳатланмаган, дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди