14:00 / 05.10.2020
974

Коронавирусга чалинган Трамп касалхонани вақтинчалик тарк этиб, омма олдига чиқди (видео)

Коронавирусга чалинган Трамп касалхонани вақтинчалик тарк этиб, омма олдига чиқди (видео)
Фото: AFP
Аввалроқ COVID-19 коронавирус инфекцияси билан касалхонага ётқизилган АҚШ президенти Дональд Трамп ўз тарафдорлари билан учрашиш учун бироз вақтга шифохонани тарк этди. Бу ҳақда CNN телеканалига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Трампнинг кортежи тўпланганлар ёнидан ўтган, сўнг касалхонага қайтган. АҚШ президенти автомобилдан тушмаган, фақат автомобиль ойнасидан қараб тўпланганларга қўл силкитган. Трамп ва унга машинада ҳамроҳлик қилаётганлар ҳимоя ниқобида бўлган.

Ўз Twitter’ида Америка етакчиси ўзи даволанаётган Уолтер Рид номидаги миллий ҳарбий тиббиёт маркази (Мэриленд штати, Бетесда шаҳрида жойлашган) яқинида тўпланганларга миннатдорчилик изҳор қилган. Шунингдек, бошқа бир твитида коронавирус ҳақида кўп нарсаларни билиб олгани ҳақида ҳам ёзган.

Аввалроқ Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон коронавирусга чалинган Трампга маслаҳат берган эди.

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп ва унинг рафиқаси Меланияда 2 октябрь куни коронавирусга топширган тест жавоби ижобий чиққан. Бундан аввал Трампнинг маслаҳатчиси Ҳоуп Хиксда COVID-19 аниқланган, шу сабабли президент оиласи билан биргаликда Оқ уйда изоляция қилинганди. Трампнинг касаллиги тасдиқлангандан сўнг у Уолтер Рид номидаги ҳарбий тиббиёт марказига ётқизилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)