14:43 / 07.10.2020
2 631

Трамп «Россия билан алоқалари» бўйича тергов ҳужжатларини ошкор қилишга рухсат берди

Трамп «Россия билан алоқалари» бўйича тергов ҳужжатларини ошкор қилишга рухсат берди
АҚШ президенти Дональд Трамп унинг Россия билан эҳтимолий алоқалари ҳамда АҚШнинг собиқ давлат котиби Хиллари Клинтоннинг электрон почтаси билан боғлиқ можаро бўйича олиб борилган тергов ҳужжатларини очиқлашга рухсат берди. Бу ҳақда Трампнинг ўзи твиттерда маълум қилди.

Мен АҚШ тарихидаги энг йирик сиёсий жиноят – Россия билан боғлиқ товламачиликка тегишли барча ҳужжатларни очиқлашга рухсат бердим”, деб таъкидлаб ўтган Трамп.

Бир кун аввал АҚШ миллий разведкаси раҳбари Жон Рэтклифф 2016 йилги президент сайловларида қатнашган Хиллари Клинтоннинг ўз электрон почтаси атрофидаги можародан эътиборни чалғитиш учун Трампни гўёки Россия билан тил бириктирганликда айблашга уринишларига тааллуқли ҳужжатларни ошкор қилди.

2016 йилги сайловларда Трамп ғалаба қозонгандан кейин демократлар ва Хиллари Клинтон Трампни Россия билан алоқаларда, Москвани эса сайловларга аралашишда айблашган.

2019 йил апрелида АҚШ адлия вазирлиги махсус прокурор Роберт Мюллернинг Трампнинг Россия билан эҳтимолий алоқалари бўйича 2 йил давомида олиб борган тергови натижалари бўйича ҳисоботини эълон қилган. Унга кўра, Мюллер тергов давомида Россия 2016 йилги сайловларга аралашгани, бироқ Трамп штабининг бунга алоқаси йўқлигини ўрнатган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп «Россия билан алоқалари» бўйича тергов ҳужжатларини ошкор қилишга рухсат берди