18:34 / 09.10.2020
4 850

COVID-19 беморлари тузалгандан кейин ҳам ғалати аломатлардан шикоят қилишяпти

COVID-19 беморлари тузалгандан кейин ҳам ғалати аломатлардан шикоят қилишяпти
Фото: «Medicalxpress»
COVID-19ни бошидан ўтказган кўпгина беморлар ҳалигача ўрганилмаган ғалати аломатлардан шикоят қилишмоқда. Бу ҳақда Индиана университети Тиббиёт мактаби доценти Натали Ламбертнинг сўзларига таяниб «Medicalxpress» нашри хабар берди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, беморлар оёқ кафти соҳасидаги ачишиш, бирдан хотира сусайиши, уйқусизлик, теридаги тушунарсиз тошмалар, тана ва юздаги увушиш, соч тўкилиши ва юрак билан боғлиқ муаммолардан шикоят қилишмоқда. Бу аломатлар бемор шифохонадан тузалиб чиққандан кейин ҳам бир неча ой давомида сақланиб қолади.

Ламбертнинг фикрича, қайд этилган касаллик аломатларини коронавирус пайтида бошидан ўтказган стресс асоратларига чиқариб ташламасдан, уларни яхшилаб ўрганиш керак.

«Охиригача даволанмаган хасталик аломатларидан қийналишда давом этаётган, лекин ўзини гўёки тузалганман деб юрган одамлар сони кўпаймоқда. Шу боис COVID-19нинг узоқ муддатли оқибатларини ўрганадиган тадқиқотлар ўтказилиши даркор», — дея таъкидлайди мутахассис.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » COVID-19 беморлари тузалгандан кейин ҳам ғалати аломатлардан шикоят қилишяпти