13:53 / 14.10.2020
3 176

Россияда «iPhone»га навбатни сотиш бошланди: Нархи қанча?

Россияда «iPhone»га навбатни сотиш бошланди: Нархи қанча?
Фото: «Ferra.ru»
Куни кеча, 13 октябрь куни «iPhone 12» смартфонлари тақдимоти ўтказилиши ортидан дунёнинг қатор мамлакатларида, хусусан, Россияда «анъанавий» турнақатор навбатлар бошланди. Янги айфонга қўшиб, навбатлар ҳам сотилаётгани ҳақида «РИА Новости» ёзмоқда.

Масалан, «Авито» бепул эълонлар сайтида москвалик бир фойдаланувчи савдолар расман бошланишидан бир, икки, уч кун аввал навбатда туриб бериш учун ўз хизматини таклиф этган, нархи 50 000, 100 000 ва 150 000 минг рублдан (650, 1300, 1950 доллар атрофида).

Солиштириш учун: Россияда энг арзон айфон (iPhone 12 mini, 64 ГБ) нархи 69 990 рубль, энг қиммати (iPhone 12 Pro Max, 512 ГБ) 139 990 рубль. iPhone 12 ва 12 Pro учун олдиндан буюртма бериш 2020 йилнинг 21 октябридан бошланади, iPhone 12 mini ва 12 Pro Max учун эса 6 ноябрдан буюртма олиш бошланади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда «iPhone»га навбатни сотиш бошланди: Нархи қанча?