
Фото: REUTERS/Valentyn Ogirenko
Nike дунёнинг 2020 йилдаги энг қиммат кийим бренди бўлди. У 34,3 миллиард долларга баҳоланди. Бу ҳақда Interbrand консалтинг агентлиги маълум қилди.
Агентлик таҳлилчиларининг ҳисоб-китобларига кўра, Nike жорий йилда ўтган йил билан таққослаганда олти фоизга қимматлади. У дунёнинг энг қиммат компаниялари умумий рейтингида 15-ўринга кўтарилди.
Ундан бир поғона пастда Франциянинг Louis Vuitton модалар уйи жойлашди (умумий рейтингда 17-ўрин).
Улардан кейинги ўринни нархи 21,2 миллиард доллар деб баҳоланган Chanel бренди эгаллади. Юқори бешликка шунингдек, Hermes модалар уйи ва Gucci компанияси жойлашди.
Adidas рўйхатнинг 50-қаторидан жой олди, Dior ва Prada эса мос равишда 83- ва 99-ўринларни эгаллади.
Nike ўтган йил октябрида дунёдаги энг қиммат спорт бренди деб топилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг