12:23 / 24.10.2020
2 113

Европа ва АҚШ фермалари стрессни камайтириш учун сигирларни қучоқлашни таклиф қилмоқда (видео)

Европа ва АҚШ фермалари стрессни камайтириш учун сигирларни қучоқлашни таклиф қилмоқда (видео)
Фото: Fijnuit
Нидерландия, Швейцария ва АҚШда koe knuffelen (голландча «сигирни қучоқлаш») амалиёти оммалаша бошлади. Esquire’нинг ёзишига қараганда, фермалар сигирларни қучоқлаш учун меҳмонларни таклиф эта бошлаган.

Маълум қилинишича, фермани экскурсия қилгандан кейин ташриф буюрганлар, 2-3 соат давомида сигирлардан бирининг олдида дам олиши мумкин. Мутахассисларинг таъкидлашича, мазкур уй ҳайвони танасининг юқори ҳарорати, сокин юрак уриши ва катта қорни меҳмонларни тинчлантиради.

Қайд қилинишича, сигирни қучоқлаш кайфиятни яхшилайди, стресс гормонини камайтиради ва организмдаги «севги гормони» деб аталадиган окситоцин миқдорини кўпайтиради.

Вақтни бундай ўтказиш усули Голландия провинцияларида бундан ўн йиллар аввал пайдо бўлган ва бугунги кунда одамларни табиат ва қишлоқ ҳаёти билан яқинлаштиришга қаратилган дастурнинг бир қисми ҳисобланади.

Қўшимча қилинишича, Applied Animal Behavior Science журналида 2007 йилда эълон қилинган тадқиқотда, бўйин ва белининг маълум қисми силанганда сигирларда ҳам тинчланиш белгилари аниқланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Европа ва АҚШ фермалари стрессни камайтириш учун сигирларни қучоқлашни таклиф қилмоқда (видео)