20:43 / 01.11.2020
2 088

Англияда декабрь бошигача локдаун эълон қилинди

Англияда декабрь бошигача локдаун эълон қилинди
Фото: EADaily
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Англияда 5 ноябрдан 2 декабргача коронавирус тарқалишини тўхтатиш мақсадида умуммиллий яккаланиш режими амал қилишини маълум қилди, деб ёзади Meduza.

Жонсоннинг айтишича, Англия аҳолиси уйда қолиши керак ва фақат жиддий сабаблар билан, масалан, ишга ёки ўқишга бориш учун (мактаб, коллеж ва ОТМлар ишлайди) уйдан чиқиши мумкин. Бундан ташқари, тоза ҳавода спорт билан шуғулланиш, табиат қўйнида дам олиш, шифокор кўригига бориш, энг зарур озиқ-овқат ва буюмларни сотиб олиш учун ҳам кўчага чиқиш мумкин.

Локдаун даврида энг зарур маҳсулотлар билан савдо қилувчи дўконларгина ишлайди, қолган дўконлар эса интернет орқали буюртма қилинган маҳсулотларни тарқатиши мумкин. Паблар, барлар, ресторанлар ёпилади, аммо улар уйга олиб кетиш ёки етказиб бериш режимида ишлай олади.

Янги чекловлар ҳақида эълон қилар экан, Жонсон ҳукумат чора кўрмаса, ҳар куни коронавирусдан бир неча минг киши вафот этишини айтди, бу эса апрелдаги максимал кўрсаткичлардан ҳам кўпдир (ўшанда кунига бир мингдан сал кўпроқ одам вафот этган). «Чора кўриш вақти келди, чунки бошқа йўл йўқ», — деди Жонсон.

31 октябрь куни Буюк Британия пандемия бошидан буён коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари 1 миллиондан ошган дунёдаги тўққизинчи, Европадаги учинчи мамлакатга айланди. Бир кеча-кундузда Буюк Британияда 21 915 нафар касалланганлар аниқланди, уларнинг аксарияти Англия ҳиссасига тўғри келди.

Октябрь ойида коронавируснинг иккинчи тўлқини Европа Иттифоқида анча хавотирли тус олди. Шу сабабдан иттифоқнинг аксарият давлатлари қайтадан карантин жорий қилди. Жумладан, Германия, Франция қайтадан карантин жорий қилишга қарор қилган бўлса, Норвегия, Чехия, Словения, Дания ва Испанияда бир қатор чекловлар жорий этилди. Французларга кўчага заруратсиз чиқмаслик талаби қўйилди. Португалияда ҳам коронавирус билан касалланиш ҳолати ортгани сабаб аҳолининг мамлакат бўйлаб ҳаракатланиши тақиқланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Англияда декабрь бошигача локдаун эълон қилинди