date
views 1 954

Австралияда ҳар 25 млн тадан биттасида учрайдиган учта сариғи бор тухум топилди

Австралияда ҳар 25 млн тадан биттасида учрайдиган учта сариғи бор тухум топилди
Фото: АБC News
Австралияда учта сариғи бор камёб тухум топилди, деб хабар беради АBC News.

Ушбу тухумни Жанубий Австралия штатидаги фермада яшаган товуқ туғган. «Одатдаги кунлардан бири эди, мен улкан тухумни олиб, уйга келдим, чақдим — ичидан учта сариғи чиқди. Бундан жуда ҳайратга тушдим», — дейди ферма эгасининг 14 ёшли ўғли. У тухумларни қовуриб еган. Йигитчанинг сўзларига кўра, бу каби камёб тухум мазаси бўйича оддий тухумлардан фарқ қилмаган.

Сидней университетидан бўлган паррандачилик бўйича мутахассис Соня Лью томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ҳар 25 миллионта товуқ тухумининг биттасидагина учта сариқ учраши мумкин. Унинг таъкидлашича, товуқ учун тухумни туғиш осон кечмаган. «Буни худди одамлар йирик фарзандни дунёга келтириши билан қиёслаш мумкин», — дейди Лью.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда қирғизистонлик фуқаро бозордан сотиб олган тухум резина бўлиб чиққан эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австралияда ҳар 25 млн тадан биттасида учрайдиган учта сариғи бор тухум топилди