10:55 / 03.11.2020
3 165

Францияда эски уйни менсимаган меросхўр хазинадан қуруқ қолди

Францияда эски уйни менсимаган меросхўр хазинадан қуруқ қолди
Фото: «РИА Новости»
Францияда шаҳарлардан бирининг ҳокимияти умумий қиймати 500 минг евродан ортиқ олтин хазинаси бўлган уйни сотиб олди, дея хабар берди «France 3» телеканали.

Жобе фамилияли савдогарлар оиласи бир асрдан ортиқ вақт мобайнида Море коммунаси (Юра департамент) марказидаги икки қаватли уйга эгалик қилиб келишган. Тахминан бир ой олдин уйнинг қонуний эгаси вафот этди, ягона меросхўр эса кўчмас мулк билан ўзини овора қилишни хоҳламади ва шаҳар маъмуриятига уйни сотиб олишни таклиф қилди.

Уйни кўздан кечириш вақтида ҳокимият ходимлари иккинчи қаватдаги жавондан бешта олтин ёмбиси ва ҳар бирининг қиймати 20 франкка тенг 1,1 мингдан зиёд олтин тангаларни топиб олишди. Хазинанинг умумий қиймати 500 минг еврога баҳоланмоқда.

Бундан ташқари, уйдан XIX аср охирларига тааллуқли оптик ускуналар, Иккинчи жаҳон уруши даврида олинган фотосуратлар ва бошқа тарихий буюмлар чиққан.

Уйни сотиб олиш бўйича келишув эса ҳокимиятга бор-йўғи 130 минг еврога тушди, деб ёзишмоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Топилган хазина энди шаҳар ҳокимиятига тегишли.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Францияда эски уйни менсимаган меросхўр хазинадан қуруқ қолди