00:06 / 08.11.2020
1 887

“Жо Байден қалбаки йўл орқали ўзини ғолиб деб кўрсатмоқда” - Трамп судга мурожаат қилишини айтди

“Жо Байден қалбаки йўл орқали ўзини ғолиб деб кўрсатмоқда” - Трамп судга мурожаат қилишини айтди
Фото: Reuters
Дональд Трамп суд орқали АҚШ президенти сайлови натижаларини ҳисоблашда адолатга эришмоқчи.
"Жо Байден қалбаки йўл орқали ўзини ғолиб деб кўрсатаётганлигини ҳаммамиз биламиз. Штабимиз душанба куни сайлов қонунчилигига тўлиқ риоя қилиниши ва ҳақиқий ғолиб танланиши учун судга мурожаат қилади", - дейилади Трампнинг баёнотида.

Трамп сайловдаги мағлубиятини тан олмади, у кураш ҳали олдинда деб ҳисобламоқда.
"Жо Байден нима учун асоси бўлмасдан туриб ўзини ғолиб деб аташга шошилаётганини барчамиз биламиз. Шунингдек, ОАВдан бўлган иттифоқчилари унга нима учун ёрдам беришга уринаётганини ҳам биламиз: улар одамлар бор ҳақиқатни билишларини хоҳламаяпти", - дея қайд этди у баёнотида.

"Сайлов якунига ҳали анча узоқ", - деб қўшиб қўйди АҚШ президенти. Унинг таъкидлашича, ғолиб оммавий ахборот воситаларининг тахминлари билан эмас, қонуний тарзда тақдим этилган бюллетенлар орқали аниқланади.

Аввалроқ АҚШнинг йирик нашрлари Байденнинг сайловдаги ғалабасини эълон қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Жо Байден қалбаки йўл орқали ўзини ғолиб деб кўрсатмоқда” - Трамп судга мурожаат қилишини айтди