07:55 / 11.11.2020
2 796

Пандемияга қарши курашда бурилиш ясаши мумкин бўлган ой маълум қилинди

Пандемияга қарши курашда бурилиш ясаши мумкин бўлган ой маълум қилинди
Фото: Reuters
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус пандемияси билан вазият 2021 йил март ойида тубдан ўзгаришига умид билдирмоқда. Бу ҳақда ЖССТ бош директори маслаҳатчиси Брюс Эйлвард Женеведа ўтаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 73-сессиясида айтиб ўтди.

Мартга келиб ҳозирда бутун дунё бўйлаб олиб борилаётган ишнинг натижаси сифатида пандемия билан боғлиқ жорий вазиятни тубдан ўзгартирадиган вазиятга келишимиз мумкин”, деб таъкидлаб ўтган Эйлвард.

Унинг таъкидлашича, бу вақтга келиб коронавирусга қарши кураш учун зарур бўлган барча ресурслар, жумладан инфекцияни даволашда қўлланаётган дексаметазон, ўпкани сунъий шамоллатиш қурилмалари, шахсий ҳимоя воситалари етарлича миқдорда бўлади. Бироқ ЖССТ бу вақтгача пайдо бўлишини кутаётган асосий нарса вакцина ҳисобланади.

Бундан ташқари, ЖССТ 2021 йил мартида коронавирусни мустақил аниқлаш учун тестлар пайдо бўлишини кутмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пандемияга қарши курашда бурилиш ясаши мумкин бўлган ой маълум қилинди