10:33 / 12.11.2020
3 226

Ёш Байденнинг 41 йил олдин Собиқ Иттифоқда берган интервьюси пайдо бўлди (Видео)

Ёш Байденнинг 41 йил олдин Собиқ Иттифоқда берган интервьюси пайдо бўлди (Видео)
Фото: «AP»
Ижтимоий тармоқларда 2020 йил АҚШда президент сайловларида ғалаба қозонишга яқин турган Жо Байденнинг 1979 йилда Собиқ Иттифоққа ташрифи чоғида берган интервьюси тасвирга олинган видео пайдо бўлди. Бир ярим дақиқали видеони Россия давлат телерадио жамғармаси YouTube-каналига жойлади.

Ўшанда Байден ва халқаро масалалар бўйича парламент қўмитасининг яна олти нафар сенатори Москвага стратегик қуролларни қисқартириш тўғрисидаги битимни (ОСВ-2) амалга ошириш бўйича «соатни тўғрилаш» учун ташриф буюрганди.

«Раҳбарларингиз ҳамкорликка мойил, бизга кўп вақт ажратишди, тез ортга қайтаётганимиздан афсусдамиз. Совет-Америка алоқаларининг истиқболи яхши!» — деди совет журналистига берган интервьюсида 36 ёшли демократ.

2020 йил июль ойида Байденнинг Собиқ Иттифоққа биринчи ташрифи тўғрисида далил чиқди. «Правда» газетасининг 1979 йил 27 августдаги сонида Сиёсатчи илк бор Собиқ Иттифоққа 1979 йилда келгани ҳақида мақола чоп этилган.

20 ноябрда Жо Байден 78 ёшни қаршилайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ёш Байденнинг 41 йил олдин Собиқ Иттифоқда берган интервьюси пайдо бўлди (Видео)