
Владимир Путин ваҚосим-Жўмарт Тўқаев / Фото: РИА Новости
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Россия президенти Владимир Путин билан Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси ишлаб чиқариладиган завод қурилиши тўғрисида келишувга эришганини маълум қилди.
"Россия президенти билан Россия вакцинасини ишлаб чиқарувчи завод қурилиши тўғрисида келишувга эришдим. Ҳукумат бу зарур лойиҳага инвестиция жалб этиш бўйича музокараларга киришди", - деди Тўқаев коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича чора-тадбирларга бағишланган йиғилишда.
Тўқаев шунингдек, Қозоғистоннинг иккита вакцинаси салоҳиятли препаратлар рўйхатига киритилгани ва клиник синовлардан ўтказилаётганини айтди. Унинг қўшимча қилишича, биологик хавфсизликни таъминлашнинг барча йўналишлари бўйича ишларни давом эттириш муҳим ҳисобланади.
Маълумот берилишича, ўтган ҳафтада Россия ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқотида Қозоғистон ҳудудида биргаликда вакцина ишлаб чиқариш мавзусини муҳокама қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар