Фото: Атасcадеро News
Калифорниянинг Пайн тоғи чўққисида баландлиги уч метрга етадиган яна бир монумент топилди, деб хабар беради Атасcадеро News.
Эслатиб ўтамиз, 18 ноябрь куни АҚШнинг Юта штатида ҳамда 26 ноябрь куни Руминия шимолида ташқи кўриниши билан Стенли Кубрикнинг «Фазовий саёҳатнома» фильмидагига ўхшаш учбурчак монолитлар топилгани, кейинроқ улар жойидан йўқолиб қолгани тўғрисида хабар берилганди.
Бу сафарги монолит олдингиларидан фарқ қилади — унинг бурчаклари махсус парчинлар ёрдамида пайвандланган. Афтидан, ушбу парчинлар ён панелларни ичидаги пўлат ромга қотириб туради. Ҳукумат ҳозирча ушбу обелискнинг тақдири нима кечиши ҳақида бирор нима демаган. Монумент ерга маҳкамланмаган ва шу сабабли назарий жиҳатдан йиқилиб тушиб, одамларга шикаст етказиши мумкин.
Бундан олдинги монолитлар каби буни ҳам ким ва нима сабабдан ўрнатгани номаълум. Айримлар Калифорниядаги обелиск атайлаб ўрнатилган деб ҳисоблаётган бўлса, баъзилар буни қандайдир реклама кампанияси демоқда. Ҳар бир обелискни диққат билан кузатиб бораётган Redдий фойдаланувчилари бу сўнгги монумент эмаслиги ва жумбоқ тез орада ечилишига умид билдирмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

АҚШдаги чўлдан топилган 3 метрли сирли тарихий монолит йўқолиб қолди

«Ўзга сайёраликлар кемаси» ҳақидаги ҳақиқат ошкор этилди

Америкада одамлар ва ҳайвонлар устида тажриба ўтказиб келган ўзга сайёраликлар базаси топилди

Москвада маст эркак 9-қаватдан йиқилиб тушди ва «зиёфат»ни давом эттириш учун яна уйига қайтди

Мексика осмонида парвоз қилган ўзга сайёраликлар... (Видео)

Бразилияда қарийб 300 килограммлик зумрад топилди