11:42 / 20.12.2020
1 993

Янги рекорд: франциялик эркак муз ичида 2,5 соатдан ортиқ туришга муваффақ бўлди

Янги рекорд: франциялик эркак муз ичида 2,5 соатдан ортиқ туришга муваффақ бўлди
Францияда яшовчи Ромен Вандендорп муз идишда 2,5 соатдан кўпроқ турди ва жаҳон рекордини янгилади. Бу ҳақда «La Voix du Nord» газетаси ёзмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, 34 яшар соғлиқни сақлаш ходими икки йил давомида «ўз физиологияси имкониятларини кўтариш»ни машқ қилган - қишда иссиқ ванналардан то Алп тоғларидаги спортгача. Эркак музли махсус шаффоф идишга тушган, унинг ичидаги ҳарорат минус 18 даражага этган. Экспериментни Гиннеснинг рекордлар китоби вакиллари ва иккита мустақил кузатувчи кузатди.

Ромен музли идишда 2 соату 35 дақиқа 33 сония турган.

У рекорддан сўнг ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашар экан, ўзида кўп ўзгаришлар бўлганини тан олди. Унга кўра, экспериментнинг биринчи соатида у «назоратни қўлида ушлаб турди». «Мен жуда хурсандман. Бу ақлга сиғмас ишни амалга оширишда супермэн бўлиш шартмаслиги исботланди», - дея қўшимча қилди Ромен.

Рекордсмен ўз ютуғини рак касаллигига чалинларга бағишлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Янги рекорд: франциялик эркак муз ичида 2,5 соатдан ортиқ туришга муваффақ бўлди