18:00 / 22.01.2021
1 915

Ўсмир ғайриоддий йўл билан супермаркетдан 1 миллион доллар ўмарди

Ўсмир ғайриоддий йўл билан супермаркетдан 1 миллион доллар ўмарди
АҚШнинг Жоржия штатида супермаркет ходими ундан қарийб 1 миллион долларни ўғирлаб кетди. Шу билан бирга, 19 ёшли Тре Браун дўкондан ҳеч нарса олиб чиқмаган. У шунчаки мавжуд бўлмаган харидорларнинг кредит карталарига товарлар пулларининг қайтарилишига эришган.

Икки ҳафта ичида у шу йўл билан 980 минг АҚШ долларини ўзлаштирди ва кредит карталарига бир вақтнинг ўзида 75000-85000 доллардан ўтказган.

Супермаркетда харидларни амалга оширишда бундай катта миқдордаги пулни қайтариш, фирибгарлик операцияларини назорат қилиш учун масъул бўлган ходим таътилдан қайтгунига қадар, икки ҳафта давомида дўкон маъмурияти эътиборини жалб қилмаган.

Браун нафақат бундай зукколик билан бойибгина қолмай, балки деярли барча пулларни иккита машина, қурол ва қимматбаҳо кийим сотиб олишга сарфлаган. У ҳибсга олинган, аммо кейинчалик 11 200 доллар гаров пули эвазига қамоқдан озод қилинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)