14:38 / 29.01.2021
2 661

Эрон ҳукумати ярим йил ичида иккинчи спортчини қатл этди

Эрон ҳукумати ярим йил ичида иккинчи спортчини қатл этди
Фото: NCRI
Эроннинг Дизфуль шаҳридаги қамоқхонада 30 ёшли курашчи Меҳди Али Ҳусайний қатл этилди, деб хабар бермоқда «Korrespondent.net».
Ҳусайний 2015 йилда оммавий муштлашув пайтида бир кишини ўлдиришда айбланган. Жабрланувчининг оиласи уни афв этишдан бош тортгани сабабли Ҳусайнийнинг ўлим жазоси ҳақидаги ҳукм кучда қолди.

Эрон кураши қаҳрамони, Олимпия ўйинлари, Жаҳон ва Осиё чемпионатларининг олтин медали совриндори Ҳамид Сурян жабрланувчининг оиласига мурожаат қилиб, Ҳусайнийга раҳм-шафқат сўради, аммо бундан ҳеч иш чиқмади.

Олимпия ўйинларида курашни назорат қилувчи United World Wrestling (UWW) спортчининг вафоти муносабати билан баёнот берди.

Хусусан, матнда Ҳусайний миллий ёки халқаро турнирларда қатнашмаганлиги, фақат маҳаллий мусобақаларда қатнашгани айтилган. UWW ушбу вазият ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлмагунча, қатл ҳақида изоҳ беришдан бош тортди.

Бошқа бир эронлик жангчи — 27 ёшли Навид Афкарий 2020 йил сентябрь ойида қатл этилганди. У 2018 йилнинг ёзида норозилик намойишларида қатнашган. Спортчи одам ўлдиришда айбланиб ҳибсга олинган, аммо инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари унинг жиноятига иқрор бўлиш қийноқларнинг натижаси эканлигини ва спортчи сиёсий сабабларга кўра қатл этилганини таъкидламоқда.

Аввалроқ Эронда миллионлаб аҳоли криптовалюта фермалари туфайли электр таъминотидан узилиб қолгани, Жо Байден Эрон билан ядро битимини қайта тиклаш бўйича музокаралар ўтказаётгани ҳақида хабар берилганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Эрон ҳукумати ярим йил ичида иккинчи спортчини қатл этди