17:40 / 30.01.2021
3 147

Президент Садир Жапаровнинг матбуот хизмати раҳбари қўлга олинди

Президент Садир Жапаровнинг матбуот хизмати раҳбари қўлга олинди
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Президент Садир Жапаровнинг матбуот хизмати раҳбари қўлга олинди. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди. Қирғизистон президенти девонининг ахборот сиёсати бўлими раҳбари А.Н.С. пора олишда гумонланиб қўлга олинди, дейилади қўшни мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарида.

Нашр қайд этишича, кўрсатилган шахс Нургази Анарқулов — исм-фамилиялари қисқартмаси тўлиқ мос келади.

Гумонланувчи давлат органларида коррупция билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш, олдини олиш ва уларга барҳам бериш бўйича олиб борилаётган ишлар доирасида ҳибсга олинган, дейилади хабарда.

МХДҚга кўра, А.Н.С. ўз лавозимини суиистеъмол қилган ва шахсий моддий бойиш мақсадида, юқори давлат лавозимларидан бирига даъвогардан ишини ижобий ҳал этиб бериш учун катта миқдорда пул талаб қилган.

Ушбу факт бўйича Қирғиз Республикаси Жиноят кодекси 326-моддаси билан (пора талаб қилиш) судгача иш қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Президент Садир Жапаровнинг матбуот хизмати раҳбари қўлга олинди