08:08 / 31.01.2021
2 078

Тимсоҳнинг оғзига боши билан кириб кетган одам тирик қолди...

Тимсоҳнинг оғзига боши билан кириб кетган одам тирик қолди...
Австралиялик эркак тимсоҳ ҳужумдан эсон-омон қутулиб қолди. Омадли одам бошини сиқиб олган йиртқич жағларини қўллари билан очиб, у ердан чиқиб кетишга эришган.

«Би-би-си»нинг хабарига кўра, ушбу инсон Квинсленд штатидаги Лейк-Плэсид кўлида чўмилаётганда, унга узунлиги қарийб 2 метрли тимсоҳ ташланган. Ушбу ҳодисадан сўнг уни маҳаллий шифохонага олиб боришди. Унинг жароҳатлари енгил эканлигидан врачларнинг ўзлари ҳам ҳайрон бўлишди.

Санитар Пол Свини эса жабрдийдадани тез ёрдам машинасида олиб келишганда, у ўзини ҳеч нарса бўлмагандай тутгани ҳаммани ҳайратга солган.

«У ўзини тимсоҳ қандай тишлагани ва унинг комидан қандай қутулгани ҳақида бамайлихотир гапириб берди. Бунинг учун у ичкаридан тимсоҳ жағларини очиб, бор кучи билан ҳайвон оғзини керган. У шундай қилиб қутулиб чиққан. Сўнг қирғоққача узоқ сузиб, соҳилга ўзи чиқиб олибди», — дейди Свини.

«Текширув пайтида унинг бош қисмида тимсоҳ тишлари изларини аниқладик», — дея қўшимча қилади у.

Омадли эркак саккиз йилдан бери ҳафтасига уч марта ушбу кўлда сузиши ва биринчи марта бундай ҳужумга дуч келишини билдирар экан, ўз одатини бундан кейин ҳам канда қилмаслигини айтган. Докторлар яна ҳайрон.

Квинсленд экология департаментининг хабар беришича, мутахассислар Лейк-Плэсид кўлини текширишади ва рептилия ҳужуми сабабларини ўрганиб, зарур чораларни кўришади.

Департамент тимсоҳлар Квинсленддаги барча сув ҳавзаларида учрашини қайд этар экан, одамларни бундай жойларда каноэ ва қайиқлардан фойдаланмаслик, балиқ овлаш пайтида сув четига яқин келмасликка яна бир бор чақирган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Тимсоҳнинг оғзига боши билан кириб кетган одам тирик қолди...