Биологлар коронавирус нега айнан Хитойда пайдо бўлганини ўрганишга ҳаракат қилишди. Янги тадқиқот доирасида мутахассислар глобал исишнинг вирус пайдо бўлишига таъсирини очиб берувчи механизмни тақдим этишди.
Атмосферада ҳарорат, қуёш радиацияси ва карбонат ангидриднинг кўтарилиши туфайли ўсимликлар ва дарахтларнинг тез ўсиши кузатилди. Тропик буталар тропик саванналар ва баргли ўрмонлар билан алмаштирилиб, кўршапалаклар учун янги уйга айланди.
Коронавирус инфекциялари сони кўршапалак турлари билан тўғридан-тўғри боғлиқдир. Сўнгги юз йил ичида Юннан вилоятига 40 га яқин тур пайдо бўлган, уларнинг барчаси коронавируснинг юзга яқин турини ўз ичига олган.
Иқлим ўзгариши Юннанни жонзотлар учун идеал яшаш жойига айлантирди, дейди Кембриж университети ходими Роберт Беер.
Кўршапалакларнинг яшаш жойлари иқлим ўзгаришига қараб қандай ўзгарганлигини ўрганиш барчани коронавирус пайдо бўлиш сабабига яқинлаштиради.
Мутахассислар ўтмиш ва ҳозирги замоннинг вегетация харитасини туздилар. Маълум бўлишича, аср давомида янги турдаги ҳайвонларнинг тарқалиши сезиларли даражада ошган. Ҳайвонлар ва вируслар ўртасида янги ўзаро таъсирга олиб келадиган миграция содир бўлган. Кўпгина инфекциялар инсон танасида омон қололмайди, аммо баъзилари мослашишга муваффақ бўлишган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди