Буюк Британиялик 21 ёшли Жасмин Харрисон Атлантика океанини қайиқда якка сузиб ўтган энг ёш аёл бўлди, деб ёзади The Guardian.
Маълумотларга кўра, y ўқитувчи ва шунингдек, бармен сифатида ишлайди, саёҳатни 2020 йил декабрида Канар оролларидан (Ла Гомера ороли) бошлаган. Унинг Кариб денгизидаги Антигуа оролига eтиб бориши учун 70 кун, уч соат ва 48 дақиқа вақт кетган.
Харриссоннинг айтишича, у қайиқда 4828 км (3000 мил) масофани сузиб ўтган. Унинг сўзларига кўра, саёҳатдан «яхши ва ёмон хотиралар» қолади.
Таъкидланишича, ўқитувчи йўлда бир қатор муаммоларга дуч келган. Унинг қайиғи феврал ойи бошида ағдарилиб кетган. Икки кун олдин ҳам бу яна такрор содир бўлиб, натижада қиз тирсагидан жароҳат олган, деб ёзади газета.
Шу вақтга қадар Атлантика океанидан ёлғиз сузиб ўтган энг ёш аёл америкалик Кэти Спотц эди. У буни 2010 йилда, 22 ёшида амалга оширган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Россия омбудсмани: “Дунё Москва яқинидаги теракт ташкилотчиларини топиш йўлида бирлашиши керак”
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди