Фото: «Shutterstock/FOTODOM»
Ливерпуль университети олимлари тадқиқот ўтказишиб, қурилиш ва ишлаб чиқаришда меҳнат қиладиган эркаклар ҳамда раҳбар-аёллар Британияда энг «ичкиликбоз» касблар рейтингида етакчилик қилишини аниқладилар. Бу ҳақда «BMC Public Health» журналида чоп этилган мақолада маълумот берилган.
Мутахассислар 2006 — 2010 йиллар давомида UK Biobank базасига киритилган 40 ёшдан 69 ёшгача бўлган Буюк Британиянинг 100 мингдан ортиқ аҳолиси маълумотларини ўрганишди. Тадқиқот иштирокчиларидан ҳафтасига қанча спиртли ичимлик истеъмол қилиши, шунингдек, касблари тўғрисида анкета саволларига жавоб беришлари сўралган.
Маълум бўлишича, эркаклар орасида асосан ишлаб чиқариш, қурилиш соҳаси ходимлари ҳамда фаррошлар шишага ошно бўлишаркан. Руҳонийлар, шифокорлар, физиклар, шунингдек, геологлар ва метеорологлар алкоголдан узоқроқ юриши ойдинлашди.
Aёллар орасида энг кўп ичадиганлар юқори ва ўрта мартабали раҳбарлар бўлиб чиқди. Ўқитувчилар, шифокорлар ва олимлар спиртли ичимликни деярли ичишмас экан.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, уларнинг тадқиқоти муайян касблар орасида алкоголга қарамлик сабабига ишора қилмайди, балки турли соҳа вакилларининг алкоголга мойиллигини таҳлил қилади. Шунга кўра, қурилишда ишлаш албатта спиртли ичимликларга ружу қўйишга олиб келади, деб хулоса чиқариш нотўғри. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди