Техасдаги совуқ об-ҳаво нефт нархига таъсир қилди

1 дақиқа ўқиш1.7K
Техасдаги совуқ об-ҳаво нефт нархига таъсир қилди
Сўнгги маълумотларга кўра, Brent нефти нархи 0,4 фоизга ўсиб, бир баррели учун 65,51 долларни ташкил этди. WTI нефти эса 0,5 фоизга қимматлаб, бир баррели 62 долларга баҳоланмоқда, деб ёзмоқда Кун нашри.

Америка банки ҳисоботига таяниб Reuters’нинг хабар беришича, Brent типидаги нефт нархлари коронавирус пандемияси, Техасда ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши, ОПЕК+ ишлаб чиқариш чекловлари ва глобал валюта стимулининг тенгсизлиги сабаб ўсиб бормоқда.

Сўнгги ўсиш кўрсаткичларида Brent нефти нархи 0,4 фоизга ошиб, бир баррели учун 65,51 долларни ташкил этди. WTI нефти эса 0,5 фоизга кўтарилиб, бир баррели учун 62 долларга баҳоланди.

Банк прогнозларида Brent нефтининг 2021 йилда баррели учун ўртача 60 доллар бўлиши кутилмоқда. WТI нефтининг бу йил учун ўртача бир баррели 57 долларни ташкил этиши тахмин қилинмоқда.

«2021 йилнинг иккинчи чорагида Brent нархлари вақтинча баррелига 70 долларга кўтарилиши мумкин», дейилади банк таҳлилчилари нотасида.

Маълум қилинишича, Саудия Арабистони феврал ва март ойларида нефт қазиб олишни қисқартиради.

Яқинда АҚШда нефт қазиб олишнинг умумий ҳажми учдан бир қисмга – рекорд даражага камайгани хабар қилинганди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?