
Хорватия президентлик сайловларида ғолиб чиққан илк аёл – Колинда Грабар-Китарович қасамёд қабул қилди, дея хабар бермоқда Agence France-Presse.
Инаугурация маросимидаги нутқида Грабар-Китарович “Хорватияни бой-бадавлат мамлакатга айлантириш” учун қўлидан келган ҳамма чораларни кўришга ваъда берди.
Сайловларда мухолифатдаги “Хорватия демократик ҳамдўстлиги” консерватив партияси номидан иштирок этган Колинда Грабар-Китаров, иккинчи турда амалдаги президент Иво Йосиповични мағлуб этди.
Аввалроқ, Йосипович сайловларда 51,4 фоиз овозни қўлга киритган Грабар-Китаровични ғалаба билан табриклаган эди.
Манба: www.kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар