
Фото: «РИА Новости»
Бразилия суди мамлакатнинг коррупцияда айбланиб қамалган собиқ президенти Лула да Силва устидан чиқарилган ҳукмларни бекор қилди.
Суд қарорига кўра, ишлар қайта кўриб чиқилиши керак, собиқ давлат раҳбарининг сайловларда қатнашишига қўйилган тақиқ ҳам бекор қилинди.
Луис Инасио Лула да Силва — Бразилиянинг 2003—2011 йиллардаги президенти. Мамлакат федерал олий суди 2018 йилнинг апрель ойида Лула да Силвани коррупцияга оид жиноятларда айбли деб топиб, 12 йилга озодликдан маҳрум қилганди.
Сиёсатчининг ўзи қўйилган айбловлар остида сиёсий мақсадлар ётганини таъкидлаб, ҳеч қачон айбига иқрор бўлмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар