Фото: «Москва» агентлиги
Москвадаги турар жой комплексларидан биридаги кўп қаватли автотураргоҳда бошқарувни йўқотган Porsche Macan ҳайдовчиси деворни тешиб қўйди. Кўнгилсиз ҳодиса оқибатида оқ кроссовернинг олд қисми учинчи қаватдан чиқиб, ердан бир неча метр баландликда осилиб қолган, деб хабар беради Motor.
Ноодатий авария 9 март куни тонгда Коломенск кўчасидаги «Ривер Парк» турар жой мажмуасининг автотураргоҳида содир бўлган. Macan бинонинг ташқи панелини тўлиқ тешиб ўтган ва олд ғилдираклари билан ташқарига чиқиб қолган.
Telegram’даги Life Shot каналининг маълумотларига кўра, кроссовер «Нефтехимик» хоккей клубининг собиқ ўйинчиси Денис Казиновга тегишли. Авария жойидан олинган суратларга кўра, Porsche ҳайдовчисига жароҳат етмаган.
Фото: «Москва» агентлиги
Macan’нинг паркинг девори билан тўқнашувига айнан нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум — фақатгина ҳайдовчи бошқарувни эплай олмагани айтилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради