20:00 / 02.04.2021
2 428

Дубайда Европага тонналаб гиёҳвандлик моддаси олиб кирган наркобарон қўлга олинди

Дубайда Европага тонналаб гиёҳвандлик моддаси олиб кирган наркобарон қўлга олинди
Дубай полицияси “Арвоҳ” лақаби билан танилган франциялик наркобарон Муфид Бушибини қўлга олди, деб хабар берди WAM агентлиги.

Гарчи француз детективларида Бушибининг 20 йил илгариги фотосурати бўлса-да, тезкор ходимларимиз замонавий технологиялар ёрдамида унинг яширинган жойини аниқлашга муваффақ бўлди”, – дея Дубай полицияси ходими Жамол Салом ал-Жаллафнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда агентлик.

Бушиби ўн йилдан буён сохта ҳужжатлардан фойдаланиб яшириниб юрганди.

Терговчиларнинг маълумот беришича, у Европага йилига қиймати 82,6 млн долларлик 60 тонна гиёҳвандлик моддаси олиб кириш билан шуғулланган. 2015 йилда Бордо суди уни сиртдан 20 йилга озодликдан маҳрум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дубайда Европага тонналаб гиёҳвандлик моддаси олиб кирган наркобарон қўлга олинди