
Италия контрразведкаси – ахборот ва ички хавфсизлик агентлиги (AISI) мамлакатда Россия махсус хизматларининг камида 80 нафар тезкор ходими борлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда La Repubblica.
Хабарда айтилишича, уларнинг барчаси аккредитациядан ўтган дипломатлар сифатида ҳаракат қилади ҳамда Россия элчихоналари ва консулликларида фаолият юритади. Қайд этилишича, Италиядаги барча россиялик дипломатларнинг учдан бир қисми бош разведка бошқармаси, ташқи разведка ва ФХХ ходимларидир.
Газетанинг ёзишича, нафақат махфий маълумотлар йиғиш, балки янги агентларни жалб этиш ҳам уларнинг асосий вазифасига киради. Улардан бири март охирида қўлга олинган Италия флоти капитани Валтер Бьот ҳисобланади.
Контрразведканинг маълумот беришича, у беш минг евро эвазига россиялик агентларга Италия қуролли кучлари ва НАТО фаолиятига оид махфий ҳужжатлар жойланган флеш хотирани беришга уринган. У ва россиялик шахс 31 март куни қўлга олинган.
Ушбу воқеадан сўнг россиялик дипломатлар Алексей Немудров ва унинг ёрдамчиси Дмитрий Остроухов мамлакатдан чиқариб юборилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар