09:00 / 04.04.2021
565

Дубай туристик йўналишлар орасида энг талабгир масканга айланди

Дубай туристик йўналишлар орасида энг талабгир масканга айланди
Фото: Pixabay
Дубай 2021 йилда туристик маршрутлар орасида талаб энг юқори бўлган масканлар рейтингига бошчилик қилди. Бу ҳақда Wego Travel портали томонидан ўтказилган тадқиқотларга таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.

Туристларнинг энг талабгир йўналишлари рўйхатида иккинчи ўринни Нью-Йорк эгаллаган бўлса, учинчи ўрин Истанбулга насиб этди.

Шунингдек, рўйхатдаги топ-10 таликдан Канкун, Бангкок, Лондон, Париж, Лиссабон, Мале ва Барселона ўрин олган.

Wego Travel ижрочи директори Росс Вейчнинг таъкидлашича, карантин чекловларига қарамай, туристлар саёҳатга бўлган қизиқишини йўқотмаган. Дубай кўплаб яшил манзаралар, экологияси ва пляжлари билан дам олувчиларни ўзига жалб этади.

Бундан ташқари, Вейчнинг қайд этишича, келажакда халқаро туризмни соддалаштиришга хизмат қиладиган соғлиқ тўғрисида рақамли паспорт пайдо бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Дубай туристик йўналишлар орасида энг талабгир масканга айланди