Шаҳло Салаеванинг хина оқшоми: хонанданинг рақси эътибор марказида (видео)

Хоразмлик хонанда Шаҳло Салаева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида 18 июль куни Истанбулда бўлиб ўтган анъанавий туркча хина оқшомидан ёрқин видеоларни улашди. Лавҳаларда хонанданинг қизил либосдаги нафис қиёфаси, турк халқига хос урф-одатлар асосида ўтган маросим ҳамда самимий байрам муҳити акс этган.
Видеоларда Шаҳло Салаева бўлажак турмуш ўртоғи Вейсел Дулгер, унинг оила аъзолари ва яқинлари билан қувончли лаҳзаларни баҳам кўраётгани кўринади. Хина оқшомида ижро этилган миллий маросимлар, куй-қўшиқлар ва рақслар йиғилганларга унутилмас таассурот қолдирган.
Айниқса, хонанданинг Вейсел Дулгер учун махсус ижро этган шўх ва романтик рақси ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокама қилинган лаҳзалардан бирига айланди. Мухлислар ушбу видеони илиқ кутиб олиб, жуфтликка бахт тилаб кўплаб самимий изоҳлар қолдиришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Шаҳло Салаева аввал берган интервюларидан бирида тўй тантаналари Истанбулда ўтказилишини маълум қилган эди. Шунингдек, у кузатувчиларига Вейсел Дулгер учун тайёрланган махсус таклифномани ҳам намойиш этган. Унда асосий тўй маросими 30 июль куни "Bog‘i Eram Palace" тўйхонасида бўлиб ўтиши қайд этилган.






























Изоҳлар 0
…