09:00 / 08.04.2021
1 967

Мозамбикда террорчилар томонидан эгаллаб олинган шаҳар озод қилинди

Мозамбикда террорчилар томонидан эгаллаб олинган шаҳар озод қилинди
Фото: «Deon.pl»
Мозамбик президенти Филипе Ньюси аҳолига қилган видеомурожаатида террорчилар томонидан босиб олинган Палма шаҳри озод қилинганини эълон қилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.

«Террорчилар Палма шаҳридан қувиб чиқарилди, лекин тўлиқ ғалаба ҳақида эълон қилишга ҳали эрта, чунки биз терроризм билан ҳодиса сифатида курашяпмиз», — деб таъкидлади президент.

Ньюси экстремистлар сабабли юзага келадиган муаммоларга қарши туриш учун Мозамбик жамиятини бирлашишга чақирди.

«Ҳарбийлар ва тинч аҳоли ўртасида тўлиқ ишонч, ўзаро ҳамкорлик бўлмаса, ҳеч қандай ғалабага эришиб бўлмайди», — деди президент.

Маълумот учун, 24 март куни қуролланган жангарилар Палма шаҳрини эгаллаб олганди.

Шунингдек, Туркия суди тўрт кишини 2016 йил 12 нафар германиялик сайёҳнинг ўлимига сабаб бўлган Истанбулдаги терактларда айбдор деб топиб, уларни бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Шу билан бирга, Малининг шимолида жангариларнинг ҳарбий базалардан бирига ҳужум қилиши оқибатида 33 нафар ҳарбий ҳалок бўлди. Нигерияда эса ИШИДга алоқадор террорчилар мамлакатнинг шимоли-шарқида жойлашган БМТ базасини ўққа тутди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мозамбикда террорчилар томонидан эгаллаб олинган шаҳар озод қилинди