22:54 / 13.04.2021
2 707

Бутун дунё Рамазонга тайёрланди

Бутун дунё Рамазонга тайёрланди
El Destur янгиликларига кўра, Рамазон ойи арафасида Мисрнинг турли шаҳарлари нур ва қувончга тўлди ва мамлакат мусулмонлари бу ойни ўзгача ҳолатда кутиб олишга тайёргарлик кўришди.

Canadanews24 хабарига кўра, Канаданинг Монреал ва Лавал шаҳарларидаги мусулмонлар Рамазон ойида бутун дунё мусулмонлари билан бир вақтда рўза тутишади. Аммо коронавирус сабабли бу йил мусулмонларнинг масжидларга ташриф буюриши қоидалар асосида тартибга солинади.

Канада ҳукумати бу йил Рамазон ойида соат 20:00дан бошлаб транспорт воситаларининг ҳаракатини чеклади ва мусулмонларни таровеҳ намози учун масжидларга боришга рухсат бермади. Шу сабабли мамлакатдаги мусулмон диний раҳбарлари барчага сабрли бўлишни маслаҳат беришди.

Россиянинг Al Youm янгиликлар канали бу йил Иорданияда Рамазон ойи ҳақида маълумот беради. Коронавирус кенг тарқалгани туфайли Иордания ҳукумати Рамазон ойида бўладиган маросимларга чекловлар қўйди.

Шунингдек, Рамазон ойида масжидларда шом ва бомдод намозларини ўқишга рухсат берилади. Бошқа қўшни давлатларда бўлгани каби, ушбу мамлакат масжидларида ҳам таровеҳ намозини ўқиш тақиқланган.

El Mayadin TV хабарига кўра, минтақадаги кўплаб мамлакатлар Рамазоннинг биринчи санаси сешанба куни деб эълон қилишди.

Жумладан, Саудия Арабистони, Қатар, Баҳрайн, Фаластин, Миср, Уммон, Ливан, Тунис ва Ироқнинг суннийлар жамғармаси кенгаши, Индонезия, Туркия, Марокаш ҳамда Мавритания Рамазоннинг биринчи кунини сешанба деб эълон қилди.

Хуршид Маъруф тайёрлади

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бутун дунё Рамазонга тайёрланди