00:53 / 22.04.2021
939

Флоридада McDonald’s суҳбатга келганларга 50 доллар таклиф қилмоқда

Флоридада McDonald’s суҳбатга келганларга 50 доллар таклиф қилмоқда

Фото: Twitter / Даняй
Флорида штатидаги Тампа шаҳрида жойлашган McDonald’s ресторанлар тармоғининг бири суҳбатга келган ҳар бир кишига 50 доллар тўлашга тайёр, деб хабар беради Esquire.

Ресторан эгаси Блейк Каспернинг айтишича, менежерлар бу каби қарорни у ходимларни ишга ёллаш учун «барча имкониятлардан» фойдаланишни талаб қилганидан сўнг қабул қилган. Унинг сўзларига кўра, одамлар тезкор овқатланиш ресторанларида ишлашдан бош тортмоқда, чунки юқори маош тўланадиган бошқа ишларни қидирмоқда ёки уйда ишсизлик нафақасини олишни маъқул кўряпти.

Бироқ бу каби тўловлар ҳам ёрдам бермаяпти. Ходимларни тавсиялар ва мессенжерлар орқали ариза бериш орқали ёллаш анча самарали бўлиб чиққан. Ўтган ҳафтанинг ўзида Касперга тегишли 60 та ресторан 115 нафар янги ходимни ёллаган.

Эндиликда тармоқ эгаси ходимларни жалб этиш учун соатига тўланадиган 12 доллар маошни (штатдаги минимал маошдан 3 долларга юқори) 13 долларга кўтаришни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг февралида McDonald’s беш йил ичида биринчи марта қадоқлар дизайнини ўзгартирган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Флоридада McDonald’s суҳбатга келганларга 50 доллар таклиф қилмоқда