16:38 / 30.04.2021
2 778

Қирғиз-тожик чегарасида маҳаллий тўқнашувлар юз бермоқда


Фото: «Спутник Тажикистан»
Қирғиз-тожик чегарасида жиддий кескинлик ўчоқлари мавжуд эмас, фақат маҳаллий тўқнашувлар юзага келиб, Тожикистон тарафидан провокациялар уюштирилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Артём Новиков «Интерфакс»га таяниб "Дарё" маълум қилди.

«Музокаралар чоғида қўшинларни олиб чиқиб кетиш ва вазиятни ҳал қилиш бўйича ҳаракатларни бошлаш тўғрисида келишувга эришилди. Ҳозирги пайтда маҳаллий тўқнашувлар юз бермоқда, Тожикистон провокацияларидан бошқа кескинликнинг асосий ўчоқлари йўқ», — дейди Новиков.

Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон ҳукумати вазиятни тўлиқ назоратига олган.
«Ҳукумат жабрланганларга гуманитар ва тиббий ёрдам кўрсатмоқда. Кескинлик ўчоғига яқин қишлоқлардан маҳаллий аҳоли, асосан аёллар ва болалар эвакуация қилинди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳалок бўлганларнинг рўйхатларини аниқлаб берди. Улар орасида чегара хизмати ходимлари ва тинч аҳоли ҳам бор», —деди Новиков.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари зиддият бартараф этилиши биланоқ, кейинги қадамлар ишлаб чиқилишини таъкидлади. «Отишмани тўхтатиш тўғрисида келишувга эришилди. Умид қиламизки, тожик томони келишувларга риоя қилади ва провокациялар яратмайди», — дея қўшимча қилди у.

Тожикистон ҳукумати чегарадаги қуролли тўқнашув пайтида ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар тўғрисида ҳали расмий маълумот бермаган.

Asia-Plus манбаларига таяниб хабар беришича, Сўғднинг Исфара шаҳри ва Бобожон Ғофуров туманида 30 апрель куни эрталаб тўқнашувлар пайтида 90 дан ортиқ Тожикистон фуқаролари жароҳат олган, 10 га яқини ўлдирилган.
Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, 30 апрель куни, эрталаб соат 7:50 ҳолатига кўра, тўқнашув пайтида 134 нафар қирғизистонлик турли даражада жароҳат олди, 13 киши ҳалок бўлди. Қирғизистон ҳукумати Тожикистон билан чегарадаги можаро зонасидан 2726 фуқарони хавфсиз жойларга эвакуация қилган.

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги низо 28 апрель куни маҳаллий аҳоли ўртасидаги жанжал билан бошланган эди. У эса тожикистонлик ҳарбийлар баҳсли ҳудудда жойлашган «Головной» сув тақсимлаш пункти яқинидаги электр устунига видеокузатув камераларини ўрнатганидан кейин келиб чиққан. Қирғизистон чегара хизматининг ахбороти бўйича 29 апрелда икки давлат ҳарбийлари ўртасида отишма содир бўлган. Идора тожик томонининг миномёт ҳисоб-китоб позицияларини эгаллашни ташкиллаштираётганини қайд этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғиз-тожик чегарасида маҳаллий тўқнашувлар юз бермоқда