21:30 / 03.05.2021
5 496

Хитой даҳшатли қуролини AҚШга кўрсатиб қўйди

Хитой даҳшатли қуролини AҚШга кўрсатиб қўйди

Фото: «News.myseldon.com»
Хитойда 094A «Цзинь» лойиҳасининг янги стратегик атом сувости кемаси қитъалараро энг янги ёқилғили JL-3 ракеталари билан жиҳозланган. Уларнинг парвоз масофаси 10 минг километрдан ошади, яъни улар AҚШнинг исталган нуқтасини нишонга олиши мумкин, дея хабар бермоқда South China Morning Post ўзининг ҳарбий манбаларига таяниб.

Субмарина 30 апрель куни Хитой Халқ озодлик армияси ҳарбий денгиз кучлари ташкил этилганлигининг 72 йиллигини нишонлаш пайтида намойиш этилди.

Нашр суҳбатдошларидан бирининг сўзларига кўра, 094A сувости кемаси — 094 кемасининг янгиланган версияси бўлиб, у гидрокинетик ва турбулент тизимларни такомиллаштириш орқали асосий нуқсон — шовқин бартараф этилган.

Бу субмаринада бир нечта ядро каллаклари бўлган янада кучли JL-3 ракеталарини олиб юриш имконини беради. Олдинги версия AҚШнинг фақат шимоли-шарқий ҳудудларига учиб бориш имкониятига эга бўлган JL-2 ракеталарини ўз ичига олиши мумкин эди. Қувват жиҳатидан JL-2 Хиросимага ташланган бомбанинг 67 тасига баравар.

«Энди қуролланиш бутун Aмерика қитъасини қамраб олишга етади», — деди манба.

Aйни пайтда Хитой флотида жами олтита 094 ва 094A модификациядаги сувости кемалари мавжуд. Кейинчалик эскирган 092 тоифали сувости кемаларининг ўрнини босадиган яна иккита ракетали сувости кемаси қурилади.

Келгусида Хитой 096 лойиҳасининг сувости кемаларини яратишни режалаштирмоқда. Улар 24 та JL-3 ракеталарини олиб юриши мумкин. Бу эса 094 модификациясига қараганда олтитага кўп.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Хитой даҳшатли қуролини AҚШга кўрсатиб қўйди