19:37 / 05.05.2021
2 437

Жапаров Қирғизистон иқтисодиёти «оғир инқироз»да эканини айтди


Фото:«Кабар»
Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров телевидение орқали халққа мурожаатида «мамлакат иқтисодиёти сўнгги йиллардаги энг оғир инқирозга дуч келганини» таъкидлади.

«Сўнгги йилларда иқтисодиёт ўта абгор аҳволга тушиб қолди»,— деган Жапаров.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда давлат бюджети камомади 235 миллион долларни ташкил қилмоқда.

Қирғизистон раҳбари янги коронавирус инфекциясининг пандемияси бошқа мамлакатлар билан савдо-иқтисодий алоқаларни тўлиқ тиклашга халақит беришини айтган. Шу билан бирга, у давлатнинг инқирозни енгиш қобилиятига ишонч билдирган.

Жапаров, шунингдек, мамлакат раҳбари ваколатларини кенгайтириш назарда тутилган янги конституцияга имзо чекди.

Аввалроқ мамлакатда 11 апрел куни конститутцияга ўзгартириш киритиш бўйича референдум ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, овоз беришда 36,75 фоиз сайловчилар қатнашган.

Қирғизистоннинг янги Конституцияси мамлакат президенти ваколатларини кучайтиришни, парламент аъзолари сонини 120 кишидан 90 кишига қисқартиришни, шунингдек ҳукумат устидан назорат кучайишини назарда тутади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жапаров Қирғизистон иқтисодиёти «оғир инқироз»да эканини айтди