16:45 / 08.05.2021
2 086

Ливияда жангарилар Президент кенгаши мажлисига ҳужум уюштирди


Фото: «Report.az»
Ливия пойтахти Триполида қуролланган шахслар Президент кенгаши мажлис ўтказаётган «Corinthia» меҳмонхонасига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ. Ҳужум қилганлар умумий разведка хизмати раҳбари Ҳусайн ал-Аибани истеъфога чиқариб, ўрнига Имад ал-Тараблусини қайтаришни талаб қилишган.

Қолаверса, жангарилар хориж ҳарбийлари ва ёлланма аскарларини мамлакатдан чиқариб юборишга чорлаб келаётган ташқи ишлар вазири Нажлу ал-Мангушни ҳам ишдан олиш талабини қўйишган.

Эслатиб ўтамиз, Ливиядаги низо иштирокчилари 5 февраль куни муваққат ҳукумат тузилишига рози бўлган, Женевада, БМТ шафеълигида ўтган учрашувда Президент кенгаши раҳбари ва бош вазир сайланган эди.

Март ойида Ливияда янги ягона ҳукуматнинг таркиби тасдиқлангани эълон қилинди. Абдулҳамид Дбейба ҳукумати мандати Ливияда президентлик ва парламент сайловлари ўтказиладиган 2021 йилнинг 24 декабригача сақланиб туради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ливияда жангарилар Президент кенгаши мажлисига ҳужум уюштирди