HAMAS ўт очишни бекор қилиш шартларини маълум қилди

1 дақиқа ўқиш2.6K
HAMAS ўт очишни бекор қилиш шартларини маълум қилди
Фото: Reuters
Фаластиннинг HAMAS ҳаракати Исроил ҳукумати Қуддусдаги арабларни ўз манзилларидан кўчириш фикридан қайтса ва норозилик намойишлари вақтида қўлга олинганларни озод қилса, қуролли тўқнашувларни тўхтатишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда ташкилот сиёсий бошқармаси раҳбари Ҳолид Машал TRT Араби телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.

«Босқинчи кучлар Шайх Жарроҳ даҳасидаги одамларни кўчириш, Қуддусдаги норозиликлар вақтида ҳибсга олинганларни озод қилиши лозим, шунингдек, улар Ғазодаги зўравонликларга барҳам бериши зарур», — деган Машал.

HAMAS вакили Исроилнинг Ал-Ақсо масжиди назоратини топшириши кераклиги ва бу шартлардан яна бири эканлигини қайд этди. Машалнинг фикрича, давлат масжидга келувчиларнинг ибодат қилиши, маросимлар ўтказишига рухсат бериши лозим. Тинчлик сулҳини тузишда Туркия, Қатар ва Миср икки томон ўртасида воситачилик қилишга тайёрлигини маълум қилган.

Al Arabiya телеканали манбаларининг ахборотига таяниб, Миср Исроилга вазиятни ўнглашда тўғридан-тўғри воситачиликни таклиф этганини хабар қилган. Миср томони бир йил муддатга ўт очиш режимини бекор қилишни тавсия этган. Қоҳира мазкур сулҳ шартларига риоя этилишининг назоратини амалга оширади. Бироқ Исроил ҳукумати ушбу таклифни рад қилган.

Исроил ҳамда HAMAS ўртасидаги низо 10 майда Исроил ҳукуматининг Қуддусдаги араб оилаларини кўчириш бўйича қарор қабул қилганидан кейин оммавий намойишлар бошланганидан сўнг кескинлашган.

10 майдан HAMAS Исроил ҳудудига ракета зарбаларини беришни бошлаган. Исроил мудофаа армияси мазкур ҳаракатларга жавобан Ғазо секторини бомбардимон қилди. Шунингдек, Исроил армияси HAMAS разведкасининг икки нафар юқори лавозимдаги вакили йўқ қилинганини, жангарилар ҳаракатланадиган иккита туннел тармоқларига, ташкилотнинг офисига зарба берилганини хабар қилди.

14 майда Машал Исроил билан тинчлик сулҳи тузишга тайёр эканлигини билдирган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?